Украина хавфсизлик хизмати 29 май куни "Яндекс.Украина"нинг Киев ва Одессадаги офисларига тинтув ўтказгани келган.

"Давлатга хиёнат қилиш жиноий иши доирасида Киев ва Одессадаги компанияларда тинтув ўтказилмоқда", деб маълум қилган "Интерфакс" ахборот агентлигига Украина хавфсизлик хизмати спикери Елена Гитлянская.

Аввалроқ маълум қилингандек, Украина президенти Пётр Порошенко 15 майдаги фармони билан Украинанинг миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2017 йил 28 апрелдаги "Персонал махсус  иқтисодий ва бошқа чекловчи чоралар (санкциялар) қўллаш ҳақида"ги қарорини кучга киритди. Қарорда белгиланган санкциялар остига "ВКонтакте" ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқлари, "Мэйл.ру", "Яндекс" компаниялари ва уларнинг хизматлари ҳам тушди. Украинада "Мэйл.ру" ва "Яндекс"нинг барча хизматларига кириш 3 йилга тақиқлаб қўйилди.