Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди. Янги номлар бор

Спорт 29 Май 2017 28409
Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 8-турида Теҳрон шаҳрида Эрон термаси билан тўқнаш келади. Ундан аввал эса терма жамоа Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчини жалб қилди:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Пахтакор»), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев («Пахтакор»), Фаррух Сайфиев («Насаф»), Анзур Исмоилов («Чанчунь Ятай», Хитой), Егор Кримец («Бейжинг Гоань», Хитой), Исломжон Қобилов («Металлург»), Рустам Ашурматов («Бунёдкор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Даврон Ҳошимов («Пахтакор»), Акмал Шораҳмедов («Насаф»);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов («Шангҳай СИПГ»), Сервер Жепаров («Истиқлол», Эрон), Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Локомотив»), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар), Марат Бикмаев («Локомотив»), Азиз Ҳайдаров («Ажман», БАА), Фозил Мусаев («Жубило Ивата», Япония), Азизжон Ғаниев («Насаф»), Вадим Афонин («Оренбург», Россия), Одил Ҳамробеков («Насаф»);

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Ас-Сайлия», Қатар), Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон).

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар ҳимоячиси – Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив», Тошкент), Виталий Денисов («Локомотив», Москва) ҳамда Александр Мерзляков («Қўқон-1912») клуб машғулотларида орттириб олган жароҳатлари туфайли Таиланд ва Эронга қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув «Бунёдкор» стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги «Озодий» стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар