«Барселона» янги формасини намойиш этди

Спорт 29 Май 2017 12782

«Барселона» расмий сайти 2017/2018 йилги мавсум учун уй либосини намойиш этди.

Янги формада клубнинг янги титул ҳомийси - Rakuten логотипи туширилган бўлади. Формалар одатдаги каби Nike томонидан тайёрланади.

Асосий форма одатдаги кўк-анор рангларда, иккинчи ва учинчи формаларнинг дизайни ҳозирча маълум қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўтган йил декабрида 2017/18 йилги мавсумдан кучга кирадиган қиймати 240 миллион долларга тенг 4 йиллик шартнома имзолаганди.

2013 йилдан буён «Барселона» клубининг титул ҳомийси Qatar Airways компанияси бўлиб келаётганди.

Кўпроқ янгиликлар