Германиянинг BMW компанияси Villa d'Este кўргазмасида Concept Link келажак электр скутерларини— футуристик дизайнда намойиш этди. Унда приборлар панели ўрнига проекторни ва бошқа кўплаб янгиликларни кўриш мумкин. 

Келажакка нигоҳ

Биринчи галда BMW Concept Link келажак скутерларини қандай тасаввур қилишини намойиш этган. Шу сабабли, унинг техник тафслотлари кам. 

Скутер электромоторда ишлайди — у орқа ғилдирак олдига ўрнатилади. Корпуснинг қуйи қисмида аккумулятор жойлашади, унинг устида юкхона бўлими бўлади. Юкхонани қўлни устидан ўтказиш билан очиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу скутер орқага ҳам ҳаракатлана олади, деб хабар қилмоқда TechCrunch.

Concept Link концептида одатдаги приборлар панели кўзга ташланмайди, барча маълумотлар проекцияли сенсор панелда акс этади. Скутер функцияларини бошқариш учун рулда сенсорли тугмачалар бор. 

BMW Concept Link – бу ҳозирча концепт. Шу боисдан ҳам, келгусида бундай ҳаракатланиш воситалари пайдо бўлиши номаълум.