Грецияда мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг Mirage 2000 русумли қирувчи самолёти қулаб тушган.

Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, ҳодиса ўқув-машғулотлари ўтказилаётган Скопелос ороли яқинида рўй берган.

Хабар қилинишича, самолёт двигателида техник носозлик рўй берган, учувчи катапульта қилинган.

Ҳодисадан кейин ҳудудда қутқарув-қидирув ишлари олиб бошланган ва учувчи қутқариб қолинган.