Ҳиндистоннинг Биҳар штатида яшин уришидан камида 18 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Штат фавқулодда вазиятлар департаменти вакили Анирудх Кумарнинг билдиришича, яшин уриши ҳодисалари якшанба куни штатнинг 8та округида юз берган. Қурбонларнинг кўпчилиги Шарқий Чампаран округида қайд этилган, бу ерда 5 киши яшин қурбони бўлган. 

Шу куни яна беш киши Ғарбий Чампаранда ҳалок бўлган. Улар кучли шамол туфайли деворларнинг қулаши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ерда шамол тезлиги соатга 50-70 километрни ташкил этган. Шу билан штатда ноқулай об-ҳаво қурбонлари сони 23 кишини ташкил этган.