Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди

Маданият 29 Май 2017 3463
Фото: AP

28 май куни Франциянинг Канн шаҳрида юбилей сондаги 70-Канн кинофестивали ўз ишини якунлади. Фестивалнинг бош соврини – "Олтин пальма шохи"ни швециялик режиссёр Рубен Остлунд "Квадрат" фильми учун олди. Кинофестиваль ёпилиш маросимини италиялик актриса Моника Белуччи олиб борди.

Деярли икки ҳафта давомида бутун дунё испаниялик режиссёр Педро Альмодовар бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати бош совринни кимга бериши борасида тахминлар билдириб келди. 

Қуйида кинофестиваль совриндорлари рўйхати келтирилган:  

Олтин пальма шохи: "Квадрат", режиссёр Рубен Остлунд.

Гран-при: "Дақиқасига 120 та зарба", режиссёр Робен Кампийо.

Ҳакамлар ҳайъати мукофоти: "Севгисизлик", режиссёр Андрей Звягинцев.

Энг яхши режиссёр: София Коппола.

Энг яхши сценарий: Йоргос Лантимос, "Муқаддас буғуни ўлдириш" ва Линн Рэмси, "Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан".

Энг яхши актриса: Дайан Крюгер, "Имкон чегарасида".

Энг яхши актёр — Хоакин Феникс, "Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан".

ФИПРЕССИ мукофоти: "Дақиқасига 120 та зарба".

Шунингдек, фестивалнинг иккинчи аҳамиятдаги соврини "Ўзгача қараш"ни эронлик режиссёр Муҳаммад Расулофнинг "Сотилмас" фильми олди.

Мукофотнинг ўзи – "Олтин пальма шохи" ишлов берилган кристаллга ўрнатилган, 24 қиротли олтиндан ясалган пальма шохидан иборат. Ушбу совриннинг таннархи 20 минг долларни, оғирлиги эса 1,2 кг ни ташкил қилади. Бироқ бу совриннинг қиймати албатта унинг қимматбаҳолигида эмас: Канн кинофестивали жаҳоннинг энг нуфузли ва бош кинофестивали ҳисобланади.   

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28495 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64355 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 7959 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 124622 Жамият
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:46 2 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:31 496 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Мейвезер ва Макгрегор баҳсидан ҳам муҳимроқ жанг
17:16 2207 Спорт
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
16:40 13003 Жамият
Хитой ривожланган давлат бўлиш учун нима қилмоқда?
Кўпроқ янгиликлар