Манчини "Зенит" билан шартнома имзолаш учун Санкт-Петербургга келди

Спорт 29 Май 2017 2157

Роберто Манчини "Зенит" билан шартнома имзолаш учун Санкт-Петербургга келди. Бу ҳақда Россиянинг "Чемпионат" нашри хабар берди. Аввалроқ ОАВда италиялик мутахассис "Зенит"да йилига 5-6 млн евро олиши ҳақида хабар тарқалган эди. 

52 ёшли мутахассис 30 ёки 31 май куни "Зенит" бош мураббийи сифатида таништирилади. 

Манчини 28 май куни ўз лавозимидан четлатилган Мирча Луческонинг ўрнини эгаллайди. 

Кўпроқ янгиликлар