Италиялик мутахассис Роберто Манчини "Зенит"да йилига 5-6 млн евро маош олади. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар берди. 

Аввалроқ Манчини "Зенит" билан шартнома имзолаш учун Россияга келган эди. 

Манчинининг сўнгги иш жойи "Интер" клуби бўлиб, у ердан 2016 йилнинг августида кетган эди. 

28 май куни "Зенит" жамоа бош мураббийи Мирча Луческу билан шартномани бекор қилгани ҳақида эълон қилган.