Москвада довул оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 70 га яқин одам жароҳат олди

Жамият 29 Май 2017 34722
Фото:360tv.ru

Москва шаҳри ва Москва вилоятида 29 майда кузатилган довул оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Дастлаб 6 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. Одамлар устларига дарахтлар ва бошқа буюмлар қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар. 

Маҳаллий вақт билан соат 15:00ларда тезлиги 22 м/c га етган шамол билан жала бошланган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шамол дарахтларни ва томлардаги ёпмаларни қўпориб ташлаётгани видеоларини жойлаштиришган. Россия Гидрометцентрининг прогнозига кўра, шундай об-ҳаво 30 май куни ҳам сақланиб қолади, 31 май куни ҳам жала ёғиши мумкин. 

Фото: ТАСС

Шунингдек, ҳаво ҳарорати 2 соат ичида 10 градусга тушиб кетган: довул бошлангунгача ҳаво ҳарорати 25,3 градус бўлган бўлса, 17:00 га келиб у 15 градусни ташкил қилган.  

Ўз навбатида Москва мэри Сергей Собянин довулдан кейин 40 дан кўпроқ одам тиббий ёрдам сўраб шифохоналарга мурожаат қилганини маълум қилган.

Фото: globallookpress.com

"Довул оқибатида ҳалок бўлганлар бор, 40 дан кўпроқ одам тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳалок бўлганлар оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман", деб ёзган Собянин твиттерда.

Москва шаҳри ва Москва вилоятида шамол кучаётгани ва момақалдироқ яқинлашаётгани сабабли хавфлиликнинг "сариқ" даражаси эълон қилинган.

Таъкидланишича, кучли шамол Москва вилоятининг Шахов туманидаги туғуруқхонанинг томини учириб юборган. Шунингдек, кучли шамол Москва кўчаларидан биридаги автобус бекатини қўпориб ташлаган. Қўпорилган бекат бир одамни босиб қолган. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар