Москвада 29 майда кузатилган довул 1998 йилги рекорд даражадаги шамолдан кучлироқ бўлди. Бу ҳақда Москва метеобюроси бош мутахассиси Татьяна Позднякова маълум қилди. 

"Москвада 29 майдаги шамол тезлиги 28-30 м/сонияга етган. Бундай кучли шамол 1998 йил июнида кузатилган. Ўшанда Тушино станциясида қайд қилинган шамол тезлиги 27 м/сонияни ташкил қилган. Бугунги кунгача бу Москва ҳудудида қайд қилинган энг кучли шамол эди", деб таъкидлаб ўтди мутахассис.

Позднякованинг таъкидлашича, фаол атмосфера фронти Москва билан қўшни бўлган Калуга ва Владимир вилоятларига ўтмоқда. Мутахассиснинг айтишича, бу вилоятларда ҳам об-ҳаво ёмонлашади. Позднякованинг айтишича, яқин орада Москвада довул қайтарилмайди.

"Москвада шамол кучли бўлиб қолади, 15-20 м/сониялик шамоллар кузатилиши мумкин, бироқ бу хавфсизроқ шамолдир. Эртага ҳаво яхши бўлади, қисқа муддатли ёмғирлар кузатилади, кучли шамоллар кутмаяпмиз", деб айтди Позднякова.

29 май куни Москва шаҳри ва Москва вилояти соат 15:00ларда фаол атмосфера фронти ҳудудида қолган. Бу фронт дастлаб кучли шамол билан, сўнгра жала ва баъзи жойларда момақалдироқ ва дўл билан кечган. Охирги маълумотларга кўра, довул оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 70 га яқин одам жароҳат олган.