Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ–2979 сонли қарори билан Тошкент шаҳрида электрлаштирилган икки изли халқа темир йўлини қуриш тартиби тасдиқланди. Шу билан бирга, қарор билан шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Лойиҳа 2017–2021 йилларда йўловчи электрпоездларини харид қилишга мутаносиб равишда ривожлантирилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 320,1 млн АҚШ доллари миқдорида бўлади. 

Лойиҳани самарали амалга ошириш, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик буюртмачи – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга юкланган. «Боштранслойиҳа» АЖ асосий лойиҳа ташкилоти, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг бўлими бош пудратчи сифатида белгиланган.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида унинг иштирокчилари 2022 йил 1 январига қадар қуйидагиларни тўлашдан озод этилган:

-  Мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган, хусусан, тасдиқланган рўйхат асосида «вақтинча олиб кириладиган» ускуналар, бутловчи қисмлар, эҳтиёт қисмлари, материаллар, хом ашё, технологик ҳужжатлар, жиҳозлаш, йўловчи электропоездлар ва ускуналар, уларга кафолат муддати давомида олиб кириладиган эҳтиёт қисмлар ва  металл прокат божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);

-  Товарлар, ишлар (хизматлар), шу жумладан Ўзбекистон норезидентлари томонидан кўрсатилган ишлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан;

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар ва йиғинлардан.

Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш чоғида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг тузилмавий бўлинмалари ҳамда лойиҳанинг бошқа иштирокчилари томонидан ўзаро айирбошланган иншоотлар, ҚҚС, юридик шахсларга солинадиган даромад солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи объекти бўла олмайди. 

Халқа темир йўлини қуриш ва лойиҳалаш масалалари бўйича махсус ташкил этилган Ишчи гуруҳга келгуси йил бошида Тошкент шаҳрининг йўловчи транспорти тизимини истиқболда ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини тақдим этиш вазифаси топширилган. 

Унда қуйидагилар акс этган бўлиши керак:

-  Тошкент вилоятининг турли шаҳарларини пойтахт билан боғловчи доимий йўналишларни жорий қилиш;

-  Йўловчилар учун имкон энг юқори қулай шароитларни тақдим этиш;

-  Икки изли халқа темир йўлининг Тошкент метрополитени, шоҳбекатлар ва автомобиль халқа йўли ёқасидаги шаҳар атрофи ва шаҳар автобус йўналишларининг автостанциялари билан боғланиши ва шу асосда уларнинг ҳаракатланиш жадвалини оптималлаштириш.