Путин Францияга келди. Макрон билан Украина масаласи ҳам муҳокама қилинади 

Жаҳон 29 Май 2017 9385
Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путиннинг самолёти Францияга етиб келди. Бу ҳақда Газета.ru хабар берди.

Президент борти Парижнинг халқаро аэропорти – Шарль-де-Голлда қўнган.

Шундан сўнг Владимир Путин Версалга келган. Уни саройга кираверишда Франция раҳбари Эммануэль Макрон кутиб олди. Бу ерда Путин ва Макроннинг музокаралари бошланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Маълум бўлишича, давлат раҳбарлари музокаралар учун махсус хонага киришганидан сўнг, фотосуратчилар учун махсус суратга тушишган. Кейинчалик Путин ва Макроннинг ёпиқ режимда, матбуотсиз музокаралари бошланган.

Режага кўра, президентлар учрашувдан сўнг матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришади. Кремлнинг маълум қилишича, музокараларда асосан икки томонлама муносабатлар, шунингдек, терроризм билан кураш ва Украина масаласи муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Путин ва Макрон “Пётр I. Шоҳ Францияда. 1717 йил” кўргазмасига ҳам ташриф буюради. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар