Россия президенти Владимир Путин Францияга ташрифи давомида Россияга қарши санкциялар Украинадаги вазиятни тартибга солишда ҳеч қандай ёрдам бермаслигини айтди ва француз ОАВни жаҳон иқтисодиётидаги турли чекловларнинг бекор қилиниши учун курашишга чақирди.

"Мен саволингизнинг иккинчи қисми учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сиз "Россияга қарши санкциялар Украина жануби-шарқидаги инқирозни нормаллаштиришга қандай қилиб ёрдам беради?" деб сўрадингиз. Жавобим: ҳеч қанақасига ёрдам бермайди. Шу сабабли мен сизга ва Франция ОАВ вакилларига мурожаат қилмоқчиман: жаҳон иқтисодиётида турли чекловларнинг бекор қилиниши учун курашинг", деб айтди Путин Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар натижаларига кўра ўтказилган матбуот-анжуманда. 

Путин француз журналистига миннатдорчилик билдирди ва "Турли чекловларнинг бекор қилиниши, эркин бозор, ҳалол, сиёсий қарашлар ва нарх-наво инструментлари аралашмаган эркин рақобатгина жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига ёрдам бериши мумкин, ишсизликка қарши кураш ва фуқароларимиз турмуш даражасини ошириш каби вазифаларни ҳал қилишда кўмак беради", деб айтган Путин.