Шавкат Мирзиёев Андижонга боради

Ўзбекистон 29 Май 2017 51983
Фото: ЎзА

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Андижон вилоятига ташриф буюриб, ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишишни режалаштирган.

«Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, айни вақтда вилоятда президент ташрифига қизғин тайёргарлик кўрилиши давом этмоқда. Президентнинг водийга ташрифи 1-2 июнь кунларида амалга оширилиши мумкин.

Фарғона водийсида президентнинг ташрифини кўп вақтдан буён кутишмоқда. Шавкат Мирзиёев водийга президентликка сайланганидан буён ҳали бормаган.

Мамлакат раҳбари ташрифи давомида вилоятдаги фермер хўжаликлар, енгил-саноат корхоналарида бўлиши,  Андижон шаҳридаги йирик гипермаркет қурилиш лойиҳаси, вилоят бокс мактаби ва қиличбозлик иншоотлари режаси таништирилиши кутилмоқда.

Айрим манбаларнинг сўзларига кўра, президент Андижондан ташқари водийнинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиши мумкин. Водийдаги вилоятлар 3 ойдан буён бу ташрифга тайёргарлик кўраётгани айтилади.

Кўпроқ янгиликлар