Спорт қўмитаси раиси Осиё ва Океания давлатлари спорт раҳбарлари билан учрашди

Спорт 29 Май 2017 1855

Хитойнинг Ханчжоу  шаҳрида Осиё ва Океания давлатлари спорт раҳбарлари иштирокида “Спортда допингга қарши кураш” мавзусида 14–ҳукуматлараро кенгаш бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистондан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда Кун.uz’га Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув жойи сифатида Ханчжоу танлангани бежиз эмас, албатта. 2022 йили XIX Осиё ўйинлари айнан шу шаҳарда ўтказилади.

Кенгашга ташриф буюрган 27 мамлакат вакилларини ХХР спорт вазири ўринбосари Ли Инчуань ҳамда Чжэцзян провинцияси вице-губернатори Чэн Юэчун самимий қутлашди. 

Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги (WADA) вице-президенти, Норвегия маданият ва спорт вазири Линда Хофстад Хелланд, WADA бошқарма бошлиғи ўринбосари Роб Кохлер маъруза қилишди.

Анжуман давомида делегатлар таъқиқланган моддалардан спортчилар фойдаланишига қаршилик кўрсатиш борасида тўпланган илғор тажриба ва инновацион методлар ҳақида сўз юритишди. 

Кенгаш дастуридан яна бир қатор муҳим масалалар ўрин олгани эътиборга молик. ЮНЕСКОнинг спортда допингга қарши халқаро конвенциясига аъзо мамлакатларда қўлга киритилаётган натижалар, Бутунжаҳон допингга қарши кодексининг истиқболи, Осиё ва Океания минтақасининг WADA фаолиятига қўшаётган ҳиссаси, “тоза спортчи”ни муҳофаза қилишнинг тиббий жиҳатлари ҳамда бу борада мутасаддиларнинг роли хусусида фикр-мулоҳаза алмашилди. Агентликнинг Осиё ва Океания минтақаси бўйича 2018 йилга бюджети кўриб чиқилди ва тасдиқланди. 

Кенгаш қатнашчилари Ханчжоу 2022 йилги XIX Осиё ўйинларига қандай тайёргарлик кўраётгани билан танишиш имконига эга бўлишди. Ўзбекистон давлат спорт қўмитаси раиси ўйинлар ташкилий қўмитаси раҳбарларидан бири жаноб Жонг Хангвей билан батафсил суҳбатлашди.

Ташриф давомида Рустам Қурбонов бир нечта икки томонлама учрашувлар ўтказгани диққатга сазовор.

ХХР спорт вазири ўринбосари Ли Инчуань билан учрашув жараёнида ўзаро ҳамкорликнинг кўплаб масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хитой спорти раҳбари нуфузли халқаро мусобақаларда ўзбекистонликлар эришаётган ютуқлар салмоғи оши бораётганини эътироф этди. Жумладан, май ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида ўзбек боксчилари 10 та вазн тоифасидан 9тасида олтин медалларни қўлга киритганига қойил қолганини  алоҳида таъкидлади. Келгусида мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, мутахассислар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳар икки томон учун фойдали экани қайд этилди. Ли Инчуань ўзбекистонлик ҳамкасбини 2022 йили Ханчжоуда ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда Пекинда бўладиган қишки Олимпиадага таклиф этди.

Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг ҳукуматлараро муносабатлар бўйича мутасаддиси Рене Бушард, WADA вице-президенти, Норвегия маданият ва спорт вазири Линда Хофстад Хелланд билан мулоқот чоғида спортда допингга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар таъқиқланган моддалар спортнинг софлигига, спортчиларнинг саломатлигига жуда катта зиён етказиш билан бир қаторда, мусобақаларда ҳақиқий ғолибларни аниқлашга монелик қилиши юзасидан фикрлари бир хил эканини эътироф этишди. WADA вакиллари йирик халқаро мусобақаларда Ўзбекистон вакилларининг сезиларли муваффақиятларини алоҳида қайд этиб, ўзаро ҳамкорлик ривож топишига умид билдиришди.

Рустам Қурбонов, шунингдек, Қирғизистон давлат спорт қўмитаси раиси К.Аманкулов,  Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги раҳбарларидан бири А.Есимов билан ҳам учрашди. Қўшни давлатлар вакиллари билан суҳбат чоғида йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда ўқув-машқ йиғинлари ва турли мусобақаларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон вакилларининг Иссиқкўл ўйинларидаги иштирокига алоҳида эътибор берилди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44734 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6592 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18077 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 105 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1518 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар