Тошкент ислом университетида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг (ISESCO) махсус кафедраси очилади.

ISESCO ва Тошкент ислом университети университет таркибида ислом маданиятини ўрганиш бўйича ISESCO кафедрасини ташкиллаштиришда ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ҳужжат Тошкент ислом университети делегациясининг Марокашга ташрифи давомида имзоланган.

Кафедрани яратишдан мақсад мусулмон дунёси таълими, фани ва маданияти тарихи ва замонавий ҳолатини ўрганиш, талабаларга махсус ўқув курсларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишдан иборат.

Тошкент ислом университети делегацияси ва ISESCO бош директори Абдулазиз бин Усмон ат-Тувайжри ўртасида ўтган музокаралар давомида томонлар таълим, фан ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишган.   

"Ислом маданиятини ўрганиш бўйича ISESCO" кафедраси умумий йўналишлари, тузилмавий таркиби, таъминоти, илмий фаолиятининг асосий масалалари, кафедрада ўқитиладиган ўқув фанлари белгилаб олинди.