Тотти футболчилик фаолиятини якунлади. Рим ўз императорига бош эгди

Спорт 29 Май 2017 17569

Италия «А» Сериясининг сўнгги, 38-тури доирасида «Рома» ўз майдонида — Римдаги муҳташам «Олимпико» стадионида «Женоа»ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба чемпионат якуни бўйича «Рома»га иккинчи ўринни тақдим этди ва «жаллоросси» келгуси мавсумда Европа чемпионлар Лигасини гуруҳ босқичидан бошлайди.

Учрашувда энг эсда қоларли жиҳат «Рома»нинг ЕЧЛнинг тўғридан-тўғри йўлланмасини қўлга киритгани эмас, унинг «абадий» сардори Франческо Тоттининг 54-дақиқада Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига майдонга туширилиши бўлди.

Бу 41 ёшга яқинлашаётган Франческо Тоттининг «Рома» сафидаги сўнгги учрашуви эди.

Келинг, бу буюк футболчи ҳақида баландпарвоз мақтовлардан кўра, бироз қуруқ статистикага мурожаат қилсак.

Франческо Тотти «Рома» таркибида:

25 мавсум;
786 ўйин ўтказди.
307 та гол муаллифи бўлди. Уларнинг 250 таси «А» Серияда киритилган
197 та голга ассистентлик қилди.
1 клуб.

Тоттининг сўнгги ўйини олдидан Римнинг «IL TEMPO» газетаси 73 йиллик тарихида биринчи марта номини ўзгартирди —  «IL TEMPO DI TOTTI» деб.

«Рома»нинг сўнгги ўйиндаги рақиби «Женоа» ҳам Тоттига бағишланган эсдалик либослари чиқарди.

Рома ҳам ўйинда махсус либосда ҳаракат қилди

Римдаги жамоат транспортларида «Ташаккур, капитан» деб ёзилган эди.

Стадионга барча мухлислар 10 рақами туширилган футболкаларда келишди

Юзлаб баннерлар илинди

Ҳаттоки ҳаводаям «Ташаккур, капитан» ёзуви парвоз қилди

Тотти ўйинни захира ўриндиғидан бошлади

...ва мухлисларнинг бундай қўллаб-қувватлашидан ҳайратда қолди

У ўз карьерасида сўнгги марта майдонга тушмоқда

Тотти ўйиндан сўнг ўз кўз ёшларини тийиб тура олмади…

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52885 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108281 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10411 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20824 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 368 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 359 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 2133 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 857 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 2438 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 794 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар