Жанубий Кореяда қаҳвага янги президент номи берилди

Жаҳон 29 Май 2017 4057
Фото: BBC

Жанубий Кореяда қаҳвага мамлакатнинг янги президенти Мун Чжэ Ин номи берилди. The Wall Street Journal шу ҳақида маълум қилди. 

Манбага кўра, давлат раҳбари тез-тез ташриф буюрадиган Сеулдаги қаҳвахона ана шундай ташаббус билан чиққан. У ёқтирувчи ичимлик эндиликда Moon Blend деб номланади. 

Маълумотларда таъкидланишича, ҳозирда бу муассасага ташриф буюрувчилар оқими кўпайган.

Сўнгги сўровномаларга кўра, Жанубий Корея аҳолисининг 88 фоизи Мун Чжэ Ин ўз ишини уддалайди, деб ҳисоблайди. Президентнинг таржимаи ҳоли, шунингдек Time журналининг муқовасида давлат раҳбари портрети акс этган сони сотувлари ўсиб бормоқда. 

Бундан ташқари, президент қароргоҳига ташриф буюришни истовчилар ҳам кўпайган. Ниҳоят, бу мамлакатда "президент каби" кийиниш ва унингдек аксессуарлардан фойдаланиш машҳур бўлмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар