2017 йилнинг 28 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 2 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йуқ.  Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

28 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2791 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 744 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 16 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этади. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 28 май куни жами 1116 та ҳукуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 508 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш ва 608 тасини белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.