Android яратувчиси ўзининг илк смартфонини намойиш этди

Технология 30 Май 2017 8313

Android'нинг асосий ишлаб чиқарувчиларидан бири Энди Рубин The Verge нашрига ўзининг Essential компаниясининг биринчи смартфонини намойиш қилди. Шунингдек у уй ёрдамчиларига мўлжалланган Ambient OS тизими билан таништирди. 

Essential Phone 2560X1312 пикселли 5,7 дюймли экран билан таъминланган, у қурилманинг деярли бутун юза панелини эгаллаган. Юқори қисмида фронтал камера учун жой ажратилган. 

Қурилма Qualcomm 835 процессори асосида ишлайди. У 4 Гб оператив ва 128 Гб флеш-хотирага эга. Қулоқчинлар уланадиган 3,5 миллиметрли ўйма йўқ, қоронғуда олинган суратларни яхшилаш имконини берувчи иккиламчи камера мавжуд. Телефон корпуси зарар етишидан ҳимояланиш мақсадида титан ва сополдан ишланган.

Essential телефон билан бирга бир неча аксессуар ишлаб чиқаради. Магнит таянчли ва маълумотларни симсиз етказиш функциясига эга 360 даражали камера ҳамда зарядлаш ускунаси шулар жумласидиндир. Икки ускуна ҳам телефоннинг орқа қисмига маҳкамланади. 

Essential дастлаб АҚШда телефонлар сотувини йўлга қўймоқчи, ишлаб чиқаришнинг аниқ санаси ҳозирча маълум қилинмаган. Essential Phone нархи - 699 доллар.

Янги қурилмани савол бериш, экранга босиш ёки "нигоҳ" билан фаоллаштириш мумкин. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7092 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8692 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9480 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34211 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51477 Жамият
«Барселона» Коутиньони трансфер қилиш режасидан воз кечди
11:56 5 Спорт
Трамп Вашингтоннинг бошқа давлатлар тузумларини ўзгартиришини танқид қилди
11:46 367 Жаҳон
Месси собиқ жамоадоши «Барселона»га қайтишини истамади
11:40 408 Спорт
Наманганда 1 килограммдан ортиқ марихуана моддаси далилий ашё сифатида олинди
11:26 445 Жамият
Солиқ хизматидан бўшатилган киши яна ишга қайтиши мумкинми? 
11:21 1932 Жамият
Кўпроқ янгиликлар