Фарғонада “Водийгазтаъминот”нинг фирибгар ходими қўлга олинди

Жамият 30 Май 2017 7646
Иллюстратив сурат. Фото: ЎзА

Фарғона шаҳридаги Қиргули мавзесидан уй сотиб олган Санобар опа (исмлар ўзгартирилган) уй юмушлари билан банд эди. Шу пайт бирдан эшик қўнғироғи чалинди. У бориб эшик очди, деб ёзади “Постда” газетаси.

-  Ассалому алайкум! Мен “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси шаҳар бўлими ходими Аброржон Шукуровман, - деди эшик қаршисида турган йигит хизмат гувоҳномасини кўрсатаркан. – Уйингиздаги газ ҳисоблагичини кўрсам бўладими? 

Текшириш натижасида уйда газ ҳисоблагич ўрнатилмаганини билган назоратчи ҳолат юзасидан жарима солиниши ҳақида хонадон эгасини огоҳлантирди. Санобар опа бунга жавобан:

-  Ука, уйни яқиндагина сотиб олганман. Ҳали яшашга тўлиқ тайёр бўлмагани сабабли бу ерда яшамайман. Лекин газ ҳисоблагич олиб қўйганман, иложи бўлса, ўрнатиб берсангиз, яхши бўларди, - деди.

Кейин ичкаридан газ ҳисоблагич олиб чиқиб, назоратчига кўрсатди.

-  Опа, бу ҳисоблагич стандарт нормаларига тўғри келмас экан. Ўзимда замонавийси бор. 250 минг сўм берсангиз, олиб келиб ўрнатиб бераман.

-  Майли ука, фақат ҳозир ёнимда пулим камроқ эди-да...

-  Опажон, бундан арзонини бозордан ҳам топа олмайсиз? Мен сизга ўзимнинг хизмат ҳақимни айтмаяпман ҳалиям. Бўладигани 250 минг сўм. Бўлмаса, жаримани ёзиб кетавераман.

Шундан сўнг соддадил уй бекаси назоратчи айтган пулни беришга мажбур бўлди.

Аброр уч-тўрт кун ичида газ ҳисоблагич мосламасини олиб келиб ўзи ўрнатиб беришини айтиб, чиқиб кетди.

Орадан бир неча кун ўтди, бироқ назоратчидан дарак бўлмади. Санобар опа уни излаб “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси шаҳар бўлимига борди. Ҳамкасблари Аброр ташқарига чиқиб кетганини айтишди. Шу куни ҳаво совуқ эди, кечгача ташқарида унинг келишини кутди, аммо...

Кунларнинг бирида Санобар опа Аброрни тасодифан кўчада учратди ва пулларини сўради. Шунда у минг баҳоналар қилиб, пулни тез кунда қайтариб беришини айтди. Санобар опа бу гал ҳам унинг гапларига ишонди. Аброр фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулни аллақачон ишлатиб юборган эди. Яна кунлар ўтди. Аброрнинг қораси ҳам кўринмади.

Алданганини билган Санобар опанинг сабр косаси тўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилди.

Жабрланувчининг аризасига биноан жиноят иши қўзғатилиб, фирибгар қўлга олинди. Тергов жараёнида унинг қилмишлари тўла исботланди. Суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар