«GM Uzbekistan» 1 июндан автомобилларни етказиб беришга доир шартномалар тузиш жараёнини тиклайди

Технология 30 Май 2017 50645
Фото: driversvillage.uz

«GM Uzbekistan» АЖ жорий йилнинг 1 июнидан автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш жараёнини тиклайди. Бу ҳақида «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди

Ёзнинг биринчи кунидан янги шартномаларни расмийлаштириш фақат миллий валютада амалга оширилади, бу енгил автомобилларнинг барча турларига тааллуқли. Бундан аввал тузилган шартномалар шартлари ўзгаришсиз қолмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, «GM Uzbekistan» билан шартнома тузиш вақтинчалик тўхтатиб қўйилганди. Компания 29-31 май кунлари шартномалар, тўловлар инвентаризациясини ўтказади, шунингдек шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва маълумотларни янгилаш электрон тизимини қайта ишга туширади. 

Кўпроқ янгиликлар