30 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. ТИВ сайтида шу ҳақида хабар берилди

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган олий ва бошқа даражадаги Ўзбекистон-Хитой келишувларини рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.