Каттароқ илон томонидан ютиб юборилган бошқа бир илон тасодифан омон қолди (видео)

Жамият 30 Май 2017 23530

АҚШнинг Техас штатида илон бошқа бир кичикроқ илонни ютиб юборишга ҳаракат қилди, бироқ бунга ҳолатни видеога олган ўткинчилар халақит берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди.

Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, у йўлдан унча узоқ бўлмаган ерда пайқаган илонни тасвирга олишга қарор қилган. Видеога олишни бошлаганда эса, судралиб юрувчи бошқа бир илонни ичидан “туфлаб” чиқариб ташлашни бошлади.

Ютиб юборилган судралиб юрувчи омон қолган. Шу билан бирга, унга зарар етказмоқчи бўлган илон воқеа жойидан яширинган.

Нашрнинг ёзишича, илонлар яқиндагина еган нарсасини, таҳдид сезсалар қайта чиқариб юбориш хусусиятига эга. Афтидан, ҳайвон камерали кишиларни кўриб яширинишга қарор қилган, бу эса унинг қурбони ҳаётини сақлаб қолди.

Кўпроқ янгиликлар