Жанубий Корея Американинг товушдан ҳам тез учадиган стратегик бомбардимончи самолёти B-1B Lancer билан қўшма машқлар ўтказганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги.

Машқлар душанба куни бўлиб ўтган, дея маълум қилган Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили Мун Санген.

Агентлик маълумотига кўра, КХДР давлат ОАВ сешанба куни B-1B Lancer бомбардимончи самолёти Жанубий Корея устидан, “ядро бомбасини ташлаш бўйича машқлар” доирасида учиб ўтганини хабар қилишган.

Американинг B-1B Lancer бомбардимончи самолёти 1970-йиллар ўрталарида ишлаб чиқилган. У 1984 йилда қуролли кучларга топширилган. B-1B’нинг радиолокация жиҳатидан пайқалиши қийин бўлган технология ва ўта паст баландликда парвоз қилиши имконига эга модификацияси 100 та нусхада яратилган. Моделни ишлаб чиқариш 1988 йилда якунланган.