КХДР етакчиси АҚШга "кўпроқ совғалар" юборишини айтмоқда

Жаҳон 30 Май 2017 17121

КХДР етакчиси Ким Чен Ин навбатдаги ракета синовида иштирок этди. Шимолий Корея ҳарбийлари бу сафар янги ўта аниқ йўллаш тизимини синовдан ўтказди, деб хабар қилмоқда КМТА (Корея марказий телеграф агентлиги). 

Шу билан бирга, хабарда синов қачон ўтказилганига ойдинлик киритилмаган. КХДР сўнгги бор 29 май куни ракета учирган эди. 

Таъкидланишича, ракета "нишонни 7 метрга хато қилиб йўқ қилган". Бундан ташқари,  Шимолий Корея етакчисига ўтиш тавсифлари яхшиланган янги гусеницали ўзиюрар учириш ускуналарини ҳам намойиш этишган. 

Ракета учирилганидан кейин Ким Чен Ин "мудофаа саноатининг қудратини намойиш қилиш ва АҚШга янада кўпроқ "совғалар" юбориш учун муваффақият қозониш муҳимлиги"ни таъкидлаган.

29 май куни КХДР мамлакат шарқий соҳилидаги Вонсан шаҳри ҳудудидан навбатдаги баллистик ракета синовинии ўтказган эди. 

У 6 дақиқа парвоз қилиб, 450 км масофани босиб ўтди. Жанубий Корея уни "Скад" туридаги ракеталарга киритди. Ракета Япониянинг иқтисодий ҳудудида Ниигата префектураси Садо оролидан 500 км, Симанэ префектураси Оки оролларидан 300 км узоқликда қулаган. 

Расмий Токио бунга жавобан "АҚШ билан биргаликда Шимолий Кореянинг попугини пасайтириб туриш учун аниқ қадамлар ташланиши"ни билдирди. Сеул эса ракета синовини "БМТ ХК резолюциясини очиқ-ойдин бузиш", деб баҳолади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар