Франция президенти Эммануэль Макрон россиялик ҳамкасби билан учрашганидан сўнг ўтказган матбуот анжуманида россиялик журналистнинг «Нега сайлов штабига Russia Today қўйилмаганлиги» хусусидаги саволларига жавоб берди.

«RT France» мухбири Ксения Фёдорова саволни Суриядаги вазият ҳақида бошлаб туриб, сўнгра қувлик билан россиялик журналистларнинг Франциядаги сайлов кампаниясини ёритишдаги иштирокига чекловларга буриб юборди:

«Сизнинг сайловолди штабингизга кириш учун рухсат тегишида россиялик журналистларда маълум бир қийинчиликлар бўлди. Буни изоҳлай оласизми? Хорижий журналистлар билан келгусида муносабатларингизни қай тарзда ўрнатмоқчисиз?».

Эммануэль Макрон:

- Саволнинг кейинги қисмига жавобдан бошлай қолай. Бизнинг хорижий журналистлар билан муносабатларимиз, агар улар чиндан ҳам журналист бўлишса — ажойиб тарзда қурилган. 

«Russia Today» ва «Sputnik» — булар таъсир этиш қудратига эга агентлар ҳисобланади, шу сабабли уларни ўзимнинг сайловолди штабимга қўшмадим. Барча хорижий журналистлар, жумладан русларникида ҳам менинг маъмуриятим билан алоқада бўлиш учун тенг имконият бор. Лекин ҳамма ОАВ ҳам ўзини бу тарзда тутмайди.  

«Russia Today» ва «Sputnik» ўзини пропаганда тарқатувчи, таъсир этишга уринувчи агентлар сифатида тутишади, бунга эса асло тоқат қилиб бўлмайди.

Қайд этиш керакки, бу сўзларни айтаётган вақтда Россия президенти Владимир Путин унинг ёнида турганди.