«Манчестер Сити» бу ёзги трансферлар вақтида агрессив сиёсат олиб бориши кутилмоқда.

Клуб «Монако»дан Бернарду Силвани  43 миллион фунтга сотиб олиб бўлди, яқин вақт ичида «Бенфика» дарвозабони Эдерсон 35 миллион фунтга харид қилиниши кутилмоқда.

The Independent хабарига кўра, «Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола трансфер бозорида янада фаол бўлади. Клуб унга трансферлар учун 300 миллион фунт ажратган.

Айни вақтда «Манчестер Сити» шорт-листида 4 ҳимоячи бор: «Тоттенҳэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокер, «Монако»нинг чап қанот ҳимоячиси Бенжамен Менди, шунингдек, икки марказий ҳимоячилар – Эмерик Лапорт («Атлетик», бадал пули – 55 млн фунт) ва Маркиньос («ПСЖ», бадал пули – 50 млн фунтдан ошиқ).