Москвада авж олган довул қурбонлари сони 16 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Подмосковье губернатори Андрей Воробьевга асосланган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Шунингдек, 100дан ортиқ киши жабрланган, улар орасида болалар ҳам бор.

Охирги маълумотларда қурбонлар сони 11 киши экани айтилганди.

29 май куни Москванинг турли ҳудудларида кучли ёмғир қуйди, кучли шамол оқибатида юзлаб дарахтлар қулади. Шамол тезлиги секундига 30 метргача етди.

Қутқарувчилар, коммунал ва йўл хизматлари, энергетиклар довул оқибатларини бартараф этишга киришиб кетишган. Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигида маълум қилинишича, Россиянинг марказий қисми ва Москвада аҳолиси 4000 кишидан кўпроқ бўлган 20 дан кўпроқ аҳоли пункти электр энергиясиз қолиб кетган, 1000 дан кўпроқ дарахт қўпориб юборилган, 30 дан ортиқ кўп қаватли ва хусусий уйларнинг томларига, ўнлаб машиналарга шикаст етган.

Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари