Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича директори Майкл Дубке истеъфога кетди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди. 

Телеканал маълумотларига кўра, 47 ёшли Дубке 18 май куни истеъфога кетишга ариза берган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг биринчи хорижий сафари якунланишигача ўз вазифаларини бажариб туришга қарор қилган.  

Оқ уй маъмуриятининг коммуникациялар бўйича директори АҚШ маъмуриятининг ахборот-ташвиқот сиёсатини назорат қилади. 2015 йил апрелидан 2017 йил 20 январгача бу лавозимни Жен Псаки эгаллаган. Трамп инаугурациясидан кейин бу лавозимни Шон Спайсер эгаллаган. Спайсер бу лавозимни АҚШ президенти матбуот котиби лавозими билан бирга бажариб келган. Ваҳоланки одатда бу лавозимларни турли одамлар эгаллайди. 

Crossroads Media компаниясига асос солган Дубке ушбу лавозимга 6 март куни Трамп томондан тайинланганди.