Олимлар инсоннинг биологик ёшини аниқлашни ўрганиб олишди

Lifestyle 30 Май 2017 11650
Фото: Getty Images

Россиялик олимлар инсоннинг биологик ёшини аниқлаш бўйича самарали усул ўйлаб топишди. Масалан, юрак касалликлари бу ёшга бир неча йил қўшар экан. Ушбу тадқиқот тиббиёт ходимларига қаришнинг олдини олишда асқотади, деб хабар беради  «Популярная механика».

Россиялик мутахассислар одамнинг юрак-қонтомир тизими кўрсаткичларини таҳлил қилиб, биологик ёшини аниқлашни ўрганиб олишди. Меъёрдаги ва соғлом инсонда бу ёш у яшаган йиллар билан мос тушади, бироқ ҳам ташқи, ҳам ички зарарли омиллар таъсирида рақамлар кескин фарқланиши ҳам мумкин экан. 

Инсоннинг ҳақиқий биологик ёшини қандай аниқлаш мумкин — тиббиёт ходимларида шу пайтгача бу борада аниқ бир тўхтам йўқ эди. Энг аниқ усул — ДНК экспертизаси бўлса-да, у иккита камчиликка эга эди: 3–4 йилгача фарқ ва текшириш ишларининг ўта қимматлиги. 

«МИСиС» тадқиқот технологик миллий университети олимлари ўзининг янги ихтироси ҳақида шундай дейишган:

«Бизнинг тадқиқотимиз уйқу артериясининг тономиетрияси ва ультратовуш тадқиқотига асосланган. Компьютер ёрдамида шундай формула ишлаб чиқдик-ки, у соғлом кишиларнинг биологик ёшини эркаклар учун 7 йил, аёллар учун 6 йил аниқликда олдиндан айтиб бера олади. Қон босими кўтарилиб турадиган ва қандли диабетга чалинган беморлар устида ўтказилган синовларнинг кўрсатишича, бундай дардга чалинган беморларнинг биологик ёши ҳақиқий ёшидан 3 йилга кўпроқ экан».

Кўпроқ янгиликлар