30 май соат 7:55да Россиянинг Рязань шаҳридаги Новоселово кўчасида Ўзбекистон фуқаросининг жароҳати билан кечган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.  

Ўзбекистонлик йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётганда уни автобус туртиб юборган.

Эркак кичик жароҳат олиб, шифохонага етказилган.