Саратон - сўнгги ҳукм эмас! ACIBADEM клиникаларида онкологияни даволашнинг янги усуллари

Lifestyle 30 Май 2017 16753

Саратон замонамизнинг энг хавфли касалликлари сирасига киради. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти статистикасига кўра, онкология касаллик ва ўлим частотаси бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. У ҳар йили миллионлаб кишиларни ҳаётдан олиб кетади. Бироқ шифокорлар бу даҳшатли касалликни енгиш учун имкон қадар ҳаракат қилишмоқда. Бунда уларга энг янги технологиялар ва даволаш усуллари ёрдам бермоқда. 

Қачон радиотерапия қўлланади?

Юқори аниқликдаги нурлантириш орқали саратон ҳужайраларини йўқ қилишга мўлжалланган радиотерапия кўп йиллардан бери табобатда қўлланиб келинади. Бугунги кунда у бемор учун янада самарали ва безарар ҳисобланган  янги технологиялар воситасида қўлланилади. Бундан ташқари, тўқималар ва хавф зонасидаги органлар соғлигига салбий таъсирни камайтиради. 

"Радиотерапия жарроҳлик аралашуви ва кимё терапияси билан биргаликда ўтказилиш ё ўтказилмаслигидан қатъи назар, у саратонни даволашда муҳим роль ўйнайди, - дейди Acıbadem Adana клиникасининг радиацион онкологи профессор Мелтем Серин. - Саратон ташхиси қўйилган беморларнинг камида ярмини шу йўл билан даволаш мумкин. Бизнинг клиникаларимизда радиотерапиянинг Trilogy, TrueBeamSTx ва HDR Brachytherapy каби етакчи ускуналари қўлланади". 

Масалан, TrueBeamSTx янги авлод қурилмаси айниқса бош мия ўсимталари ҳамда хавф зонасидаги бошқа кичик ҳажмли ўсимталарни муваффақиятли даволайди. Унинг юқори кучи ва тезкор таъсири туфайли радиотерапия жараёни сезиларли равишда қисқаради. Ускунанинг юқори даражадаги аниқлиги нурларни тўғридан тўғри шикаст етган соҳага йўналтириш имконини беради. У реал вақт режимида тана ҳолати ва органларни кузатади - ҳаракат юзага келган тақдирда, айниқса нафас олиш чоғида аниқ ўсимтага йўналтиради. У ўпка, жигар ва кўкрак қафаси соҳасидаги янги ўсимталарни даволашда жуда муҳим. 

Acıbadem Kayseri клиникасининг радиацион онкологи Қодир Учарнинг таъкидлашича, технологиялар ривожи туфайли радиология соҳасидаги диагностика ва даволаш тизимлари сезиларли равишда илдамлади, шунингдек Rapid Arc номли ускуна онкологияни даволашда катта муваффақиятларга эришишга ёрдам бериб, беморлар қулайлигини оширмоқда. Ушбу чизиқли тезлатгич (LINAC) рентген нурларини тўғридан тўғри ўсимтага йўналтиради. Даволаш одатда 5-10 дақиқа давом этади, таъкидлаш жоизки, аввалги технологияларда бу жараён учун 15-30 дақиқа сарфланар эди. 

Радиотерапия одатда даволашнинг бошқа усуллари билан биргаликда олиб борилса-да, бугунги кунда онкологиянинг томоқ саратони ва простата саратони баъзи турларини даволашда унинг ўзини қўллаш мумкин бўлади. Acıbadem Bursa клиникаси радиацион онкологи доктор Асли Саран шундай дейди: "Бемор учун энг мақбул даволаш модели ва даволаш тартиби ҳамда муддатлари тўғрисидаги қарор радиацион онкология, тиббий онкология ва бошқа соҳа мутахассислари иштирокида консилиум ўтказиш йўли орқали қабул қилиниши керак".

Ўсимталарни операциясиз йўқ қилиш

Саратонни бутун организм бўйлаб миллиметр аниқликкача  даволаш учун махсус ишлаб чиқилган Cyber Knife роботлаштирилган радиожарроҳлик тизими бош мия ва тананинг бошқа қисмларидаги ўсимталарни юқори аниқликда нурлантириш йўли билан олиб ташлаш имконини беради. Бу соғлом тўқималарнинг радиациядан максимал даражада ҳимояланишини таъминлайди. Acıbadem Maslak клиникаси радиацион онкологи профессор Энис Ўзярнинг таъкидлашича, мазкур қурилма бемор атрофида худди рақс тушаётгандек айланиб, юзлаб бурчаклардан нурларни йўналтиради. 

"Ўсимта ва жароҳатларнинг жойлашуви ҳамда ҳажми қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай ҳолатда ускунани қўллаш мумкин. CyberKnife'ни бош миядаги хавфли ва хавфсиз ўсимталар, метастазлар, артериовеноз мальформациялар, айрим функционал касалликларда, ўпка саратони, ошқозоности саратони ҳамда бошқа усулларда даволаб бўлмайдиган чекланган миқдордаги муайян метастазлар, даволаш самара бермаган ўпка ва жигар ўсимталарида қўллаган маъқул", - дейди шифокор.

Саратонни даволашда янги сўз - иммунотерапия

Бугунги кунда онкологияни даволашдаги яна бир катта ютуқ - иммунотерапия. У иммун тизими фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилган, яъни иммунитет хавфли ўсимталарни ўзи аниқлаб, улар билан мустақил кураш олиб боради. Иммунотерапия айниқса тери саратони - хавфли меланомани даволашда катта муваффақиятга эришди. У катта ўсимталарни қисқа муддатларда нисбатан кичрайтиришга, баъзи ҳолатларда эса уларни тўлиқ йўқ қилишга ёрдам беради. Бугунги кунда кўкрак бези, простата, ошқозоности саратони ва окологик касалликларнинг бошқа турларига қарши курашишда иммунотерапияни қўллаш учун интенсив изланишлар олиб борилмоқда. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, даволашнинг бу ноёб усули келгусида саратонни даволашда катта роль ўйнайди.

Саратонга мақсадли таъсир

Сўнгги 5 йилда онкологияни даволашдаги яна бир ютуқ таргет терапия (мақсадли даволаш) бўлди. Агар авваллари онкологияда саратонни даволашда биргина ёндашув қўлланган бўлса, кейинроқ шифокорлар у турлича ёндашувларни талаб қилувчи кўплаб модификацияга эга эканини аниқлашди. Бу кашфиёт туфайли ҳар бир беморни даволашда индивидуал курс ишлаб чиқила бошланди - бундай курслар саратоннинг муайян турига қарши мақсадли таъсир кўрсатадиган алоҳида препаратлар билан даволашга асосланган бўлиб, улар зарарли ҳужайралар ўсувчи марказларни блоклайди ва уларнинг тез муддатда йўқолишини таъминлайди. 

Сўнгги йилларда онкологияни даволашда қўлана бошланган таргет препаратлар организм тўқималарига зиён етказмай, саратон ҳужайраларига аниқ таъсир кўрсатади. Улардан кейин беморларнинг сочи кимётерапия таъсиридек тўкилмайди ва салбий таъсири жуда кам - улар ё сезилмайди, ё сезилганда ҳам, осон кечади. 

Таргет терапия онкологиянинг ўпка саратони, кўкрак бези саратони, йўғон ичак саратони ва тери саратони каби кенг тарқалган турларини даволашда қўлланилади. Бугунги кунда шифокорлар даволашнинг янги усули хавфли ўсимталарнинг бошқа турларига қарши қўлланиши устида фаол иш олиб боришмоқда, зеро бу муваффақиятли даволашнинг 40-50 фоизини ташкил қилади, шунингдек онкологик касалликларга дучор бўлган кишиларнинг турмуш сифати ва ҳаёт давомийлигини оширади. 
 

Бироқ Atakent Acıbadem клиникаси тиббий онкологи профессор Али Арижаннинг сўзларига кўра, даволаш усуллари шифокорлар томонидан индивидуал равишда, ўсимта тури ва босқичи, шу билан бирга беморнинг аҳволидан келиб чиқиб танланади. Даволаш усуллари ва муолажа турларини танлашда уларнинг қўлланиш тартиби муҳим аҳамиятга эга бўлади. Онкологлар барча босқичларни - ташхис қўйишдан тортиб то даволаш босқичларини белгилашгача - изчил ўрганиб чиқишади.

Acibadem'нинг хорижий беморлар билан ишловчи Халқаро Маркази Сизга ва Сизнинг оилангизга клиникада даволаниш вақтида ҳамда уни тарк этгандан кейин ҳам ёрдам беришга йўналтирилган. Бизнинг мақсадимиз - сиз учун қулай ва хотиржам муҳит яратиш. Бизнинг ходимларимиз мамнуният билан сиз ва оилангизда юзага келган барча саволларни она тилингизда ҳал қилишда кўмак беришади. 

Acibadem халқаро марказининг бепул хизматлари қуйидагилардан иборат:

  • Шифокорларнинг онлайн-маслаҳатлари ва тиббий хизматлар нархини ҳисоблаш;
  • Шифокор билан маслаҳаитлашувни режалаштириш;
  • Шифохонага жойлаштиришда ёрдам кўрсатиш;
  • Таржимон хизматлари;
  • Аэропортдан ва даволаш даврида трансфер қилиш;
  • Меҳмонхонага жойлаштиришни ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиш;
  • Суғурта компаниясига боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш;
  • Шифокорнинг давомли назорати.

Ўзбекистондаги ваколатхона манзили: 
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли даҳаси, 19-уй
Телефон: (+99895) 144 54 45
Клиника сайти: acibadem.com.ru

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кўпроқ янгиликлар