Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Москва шаҳрида юз берган кучли табиий офат оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига, яқинларига ва жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўрайман», – дейилади давлат раҳбари мактубида.