Шри-Ланкада сув тошқинлари қурбонлари сони қарийб 200 кишига етди

Жаҳон 30 Май 2017 2683
Фото: Reuters

Шри-Ланкада юз берган сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 193 кишига етди, яна 94 инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан хабар берди.

Аввалроқ 177 инсон ҳалок бўлгани ва 109 нафари бедарак йўқолгани маълум қилинганди.

Мамлакатнинг турли туманларидаги сув тошқинларига жума куни бошланган кучли ёмғирлар сабаб бўлган. Тахминан 600 минг киши сув тошқинлари ва кўчкилар туфайли ўз уйларини тарк этди, 1,3 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлди, яна тахминан етти минг уй зарар кўрган. Шри-Ланка фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш маркази маълумотларига кўра, сув тошқини мамлакатнинг 15 округида ҳаммаси бўлиб 557 минг кишини қамраб олди. Табиий офатдан жабр кўрганларнинг кўпчилиги ўз уйларига қайта бошлади.

Шри-Ланка БМТ ва Жанубий Осиё давлатларига табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Хитой Шри-Ланкага 2 миллион долларлик гуманитар юк юборишга ваъда берган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар