Тошкент ва Душанбе ҳудудий ва чегаравий масалаларни ҳал қилади

Ўзбекистон 30 Май 2017 18858

30-31 май кунларида Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳудудий ва чегаравий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтади. 

Asia-Plus хабарига кўра, томонлар чегара масалаларидаги тушунмовчиликларни бутунлай бартараф этишни режалаштирган.

Музокараларда Тожикистон томонидан мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод, Ўзбекистон томонидан алоҳида топшириқлар бўйича элчи Илҳом Неъматов иштирок этади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1332,9 километрни ташкил этади - шундан 1227,98 км қисми қуруқликда, 105 км дарё орқали.

Бугунги кунда тожик-ўзбек чегарасининг 60 километрлик қисми келишилмаган ҳолда қолмоқда.

Охирги марта 2012 йилнинг 20-22 февраль кунларида Душанбе шаҳрида ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтганди. Ўшанда музокараларда Ўзбекистон делегациясига ўша вақтда Молия вазири ҳисобланган Рустам Азимов раҳбарлик қилган, Тожикистон томонидан республика Хавфсизлик кенгаши бош котиби Абдураҳим Қаҳҳоров иштирок этган.

2016 йил апрелида Тожикистон ва Ўзбекистон чегарачилари Собиқ Иттифоқ парчаланганидан буён илк марта чегаравий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган, 2016 йил июнида икки томонлама музокаралар ўтказилганди. Ўтган йилнинг 16 ноябрида эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тожикистонлик расмийлар билан чегара ва сув масалаларини муҳокама қилиш учун Душанбега борди.

Маълумот учун, 1999 йилда Тожикистон томони Ўзбекистон билан чегаранинг айрим ҳудудларини жангарилар ўтишидан ҳимоялаш учун миналаштирган ва айни вақтга қадар бу ҳудудлар тинч аҳоли вакиллари учун хавфли бўлиб қолмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар