"Рома"нинг собиқ жамоа сардори Франческо Тотти футболчилик фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Тотти фаолиятини якунлаш шарафига ўтказилган оила аъзолари ва дўстлари иштирокидаги кечада маълум қилган. Бу гаплар Тотти томонидан ҳазил тариқасида айтилган бўлиши ҳам мумкин. 

"Менинг мухлисларга ёзган хатимда бир бўлим камлик қилмоқда. Менинг футболчилик фаолиятим якунланмади. Ҳозирча қаерда ўйнашимни билмасам-да, кейинги мавсумда ўйнашни давом этаман", – деди Тотти. 

40 ёшли Тотти ўзининг футболчилик фаолиятини тўлиқ римликлар таркибида ўтказган.