УЕФА Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи плей-офф ўйинларини 2021 йилдан шанба ва якшанба кунларига кўчириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда France Football хабар тарқатди.

2009/10 йилги мавсумда турнир финали шанба куни ўтказилганди. Эндиликда УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/4 ва 1/2 финал босқич ўйинларини ҳам дам олиш кунларига кўчиришни режалаштирмоқда.

Ушбу ташаббус «Ювентус», «Реал» ва «Барселона» томонидан қўлланиши кутилмоқда. Клублар бу орқали ўйинларнинг Осиё ва Америка қитъаларидаги телеаудиторияси кенгайиши ортидан катта маблағга эга бўлиши мумкин.