Украинада тинчлик жараёнини тиклаш борасида Трамп маъмуриятининг режалари

Жаҳон 30 Май 2017 6895
Фото: Reuters

Шу йилнинг март ойида Оқ уйнинг Овалсимон кабинетида президент Трамп Германия канцлери Ангела Маркелга Украина танглиги Европа масъулият доирасига кириши, Қўшма Штатлар унга қаттиқ берилмаслигини айтиб ўтган эди. Бироқ, орадан икки ой ўтмасдан Трамп маъмурияти ўз фикрини ўзгартириб, Украина билан боғлиқ ишларда ўзининг аралашувини муҳим шаклда фаоллаштиришни режалаштирмоқда.

Парда ортидаги музокараларга раҳбарлик қилаётган Давлат котиби Рекс Тиллерсон учун Украина — бу Америка-Россия муносабатларининг яхшиланишига доир Трампнинг ҳозирча музлатиб қуйилган режасини ҳаракатга келтириладиган жой бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ҳозирча дастлабки босқичда тўхтаб турган Тиллерсоннинг ғояси шундан иборатки, ўтган йили Обама маъмурияти аралашган тинч музокаралар йўлини қайта тиклаш лозим, ҳамда янги шароитлар ва янги қатнашувчи шахслар яхшироқ натижаларга эриша олишига умид қилинмоқда. Бу ҳақда америкалик расмий шахслар ва ташқи таҳлилчилар гапирмоқда.

Маъмуриятнинг аксарият ходимлари ичида истеҳзоли, шубҳали фикрлар кенг тарқалган, уларнинг фикрича, мамлакат ичида ҳукм сураётган, Россиянинг Америкадаги сиёсий ҳаётга аралашувини суриштириш муҳим ўрин тутаётган сиёсий иқлим шароитида Россия билан муносабатларни қайта авж олдиришга бўлган ҳар қандай уриниш бефойда ҳисобланади. Бироқ Трамп ва Тиллерсоннинг кайфияти қатъиятга йўғрилган ва улар шундай уринишни амалга ошириш ниятида.

Ўз навбатида, европалик расмий шахслар бундай саъй-ҳаракатларни олқишлашмоқда. «Биз янги маъмуриятнинг Украина масаласига чуқурроқ ёндашиши мумкинлигини юқори баҳолаймиз. Аввалига янги маъмуриятга бу масаланинг қизиғи йўқдек туюлганди. Бироқ, вазият кескин ўзгарганга ўхшайди», — деди 17 май куни Тиллерсон билан учрашган Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль «The Washington Post» нашри мухбирига.

Германия ва Франция Норманд формати деб аталувчи, 2015 йил Минскда қабул қилинган, бироқ ҳозир биринчи навбатда Россия томонидан қўллаб келинаётган кучлар томонидан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим бузилгани, шунингдек, Украинадаги сиёсий жараёнда силжиш кузатилмаётгани боис депсиниб қолган келишувларни амалга ошириш учун масъул музокара гуруҳи аъзоси ҳисобланади. Улар Америка Қўшма Штатлари вазиятни боши берк кўчадан чиқара олишига ишонишмоқда.

«Агар америкаликлар ҳам бортда бўлса ва русларни ўт очишни тўхтатиш ҳамда оғир қуролларни ушбу ҳудуддан олиб чиқиб кетиш учун кўпроқ нарсаларга мажбурлай олсагина Россия бирор жўяли қадам босиши мумкинлигини билиб турибмиз, — дея қайд этди Габриэль. — Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракати АҚШнинг Россия билан бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик қилишни бошлаши учун дастлабки шартлардан бири ҳисобланишини руслар ҳам билиб турибди». 10 май куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин билан музокаралар ўтказгач, Трампнинг позициясида силжиш рўй берди. «Мен уларга, болалар, сизлар ярашиб олишларингиз керак, ярашишларингиз керак, дедим», — деганди кейинроқ Трамп «Fox News» телеканалига берган интервьюсида.

Гарчи Оқ уй ва давлат департаменти шарҳлашдан воз кечишган эса-да, Америка расмий шахслари ва бошқа кузатувчилар Тиллерсон бу масалада олдинга силжиш кузатилиши учун Лавров билан кўплаб музокаралар ўтказган. Бундан ташқари, ишлаб чиқишда вице-президент Пенснинг аппарати ҳам иштирок этаётган янги стратегия борасида идоралараро фаол жараён кетаётганини қайд этиш мумкин. Тиллерсон Давлат департаментида ушбу жараёнга раҳбарлик қилувчи ва Украина томонидан янги саъй-ҳаракатларни бошқарувчи махсус вакил бўлишини истайди. Бу янги вакил Кремлнинг «кўҳна кардинали» сифатида машҳур Владислав Сурков билан биргаликда Америка-Россия дипломатик алоқа каналини янада жонлантирган бўлар эди. Президент Обама маъмуриятининг Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд алал-оқибатда бу канал ёрдамида бирор муваффақиятга эриша олмаган эди.

Расмий шахсларнинг сўзларига кўра, бугун вазият шундайки, Россия президенти Владимир Путин АҚШда ҳокимият тепасига руспарвар маъмурият келишини кутишга ортиқ тоқат қила олмайди. Боз устига, Франция ва Германия ҳукуматларининг муносабатлари ҳам яқин орада Россия учун дўстона бўлмайди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ва ГФР канцлери Ангела Меркель
© AFP 2017, Saul Loeb

Бироқ ҳаммасини Трампнинг Россия билан боғлиқ можаролари ортидан келиб чиққан ички сиёсий муаммолари мураккаблаштирмоқда. Конгресс эскиларини бекор қилмасдан туриб, Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишни хоҳламоқда. Ҳар икки партия вакилларидан иборат қонуншунослар Трампнинг Москва билан боғлиқ ҳар қандай битимига шубҳа билан қарашади.

АҚШнинг Украинадаги собиқ элчиси Жон Ҳёрбст (John Herbst) нинг айтишича, Путинни  муросага келтириш ва унга босим ўтказиш учун Трамп янги санкциялар таҳдидидан ва ҳаттоки уларни чиндан ҳам жорий этишдан фойдаланиши мумкин.

«Ердаги шароитларни ўзгартирмасдан туриб, дипломатик қадамлар муваффақиятга олиб келишига ишониш қийин», — деган у.

Деталлар ҳам аҳамиятга эга. Пентагон ва НАТОнинг собиқ юқори мартабали ходими Александр Вершбоунинг сўзларига кўра, агар Трамп жамоаси янги ёндашувни ишлаб чиқса бундай битимни тузиш мумкин. Янгича ёндашувга кўра, чекланган санкциялар Россия томонидан Шарқий Украинада ўт очишни тўхтатиш ва оғир қуролларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ шартларни бажарилсагина қўлланилиши лозим. «Воқеаларнинг бундай ривож олиш эҳтимоли катта эмас, — деди у. — Бироқ Трамп учун ўз танқидчиларини қуролсизлантиришнинг энг яхши усули — кутишни рад этиб, русларни шарқий Украинадан чиқиб кетиши учун асос бўлувчи янги битимни тузиб чиқишдир».

Агар Трамп жамоаси Москва билан битимга эришиш учун қўлидан келадиган барча нарсани қилмаса ва муваффақиятсизликка дучор бўлса, бу ҳолатда Владимир Путиннинг асл мақсадлари ошкор бўлади. Бу ҳолатда президент маъмуриятида Россия агрессиясига қарши фаол қарши туриш, Украина ҳукуматини ҳаттоки ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан бошқа илож қолмайди, шунингдек, Россия билан яна бир бор муносабатларни қайта авж олдириш ғоясидан воз кечишга тўғри келади.

Жош Рогин, The Washington Post

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар