Ўзбекистон делегацияси ШҲТ маданият вазирлари йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон 30 Май 2017 1796

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Маҳмуджон Муродов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг 14-йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлар ШҲТ доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар