Япониянинг Токио университетида асос солинган Инами Хияма лабораторияси (Inami Hiyama Laboratory) тадқиқотчилари MetaLimbs деб номланган ёрдамчи роботни намойиш этишди. Бу бир жуфт роботлаштирилган қўл бўлиб, фойдаланувчининг бел қисмига маҳкамланади ва оёқ билан бошқарилади, деб хабар қилмоқда The Verge.

Тизимнинг бир қисми фойдаланувчининг болдири ва товонига ўрнатилади. Шу билан оёқ сунъий қўлнинг ҳолатини белгилайди. Робот-қўл бирор буюмга тегса, қурилма тактил ҳиссиёт бериш учун оёққа ёпишади. 

Ишлаб чиқарувчилар қурилмани компьютер графикаси ва интерактив технологиялар бўйича Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Siggraph конференциясида тақдим этади. Анжуман жорий йил 30 июль-3 август кунлари ташкил этилади.