Видео: Аризонада буғу айиқдан ўз боласини қутқариб қолди

Жамият 30 Май 2017 7686

Американинг Аризона штатида буғу ўз боласини ҳимоя қилиш учун айиққа ҳужум қилди. Гувоҳлар бу воқеани видеога муҳрлашди. 

Видео аввалида буғу боласи деярли кўринмайди, унинг фақат чийиллаши эшитилади. Айиқ унга бир неча бор яқинлашишга ҳаракат қилади, бироқ она-буғунинг қатъий нигоҳи остида бунга журъати етмайди.

Буғу чалғиган пайтида айиқ ҳужумга киришади. Она буғу йиртқич томон югуриб, боласини қутқаради. У шу заҳотиёқ "ўлжаси"ни ташлаб, дарахтга чиқа бошлайди. Шундан сўнг буғу ва унинг боласи ўз йўлида давом этади. 

Ролик муаллифларининг таъкидлашича, жониворларнинг кейинги тақдири уларга номаълум. 

Кўпроқ янгиликлар