Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарларни огоҳлантирди

Ўзбекистон 30 Май 2017 77577

30 май куни Тошкент шаҳрида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари давомида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларнинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди. 

Йиғилишда айрим тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларида масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётгани, бунинг оқибатида кўпгина инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда сусткашликка йўл қўйилаётгани қаттиқ танқид қилинди. Жумладан, шу йилнинг биринчи ярмида 10 лойиҳа бўйича объектларни ишга тушириш муддатлари асоссиз равишда кечиктириб юборилгани, 9 лойиҳани молиялаштириш бўйича шартномалар тузиш, 10 лойиҳа юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ишлари пайсалга солиб келинаётгани аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди. Тармоқлар раҳбарлари ва лойиҳалар ташаббускорлари олдига ана шундай муаммоларни тезлик билан ҳал қилиш, бу борадаги қолоқлик ҳолатларини бартараф этиш қатъий вазифа қилиб қўйилди.

Давлат раҳбари инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмаслиги оқибатида замонавий объектларни ишга тушириш муддатлари кечикиши, бу эса талаб юқори бўлган маҳсулотларнинг бозорга етиб боришига, қанча-қанча одамлар, аввало, ёшларнинг иш билан таъминланишига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, бундай ҳолатларга йўл қўйган мутасадди раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Йиғилишда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги сусткашлик сабабларидан бири энг қуйи тизимда, яъни, ташаббускор тузилмалар ва лойиҳа институтлари даражасида тегишли ҳужжатлар етарлича пухта ишлаб чиқилмаслиги билан боғлиқ экани қайд этилди.

Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллардан аён бўлмоқдаки, айрим истиқболсиз лойиҳаларни Инвестиция дастурига киритиш ҳолатлари мавжуд бўлиб, уларнинг молиялаштириш манбалари ва мақсадли стратегияси аниқ белгиланмаган, кутилаётган натижалар бўйича зарур ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилмаган.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари томонидан тегишли вазирлик ва идораларга икки ой муддатда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Инвестиция дастурини шакллантириш ва уни амалга ошириш, истиқболли инвестиция лойиҳалари базасини яратиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш ҳақида топшириқлар берилди.

Бу борада келгуси йил учун мўлжалланган Инвестиция дастурига фақат пухта ишлаб чиқилган, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр ва молиялаштириш манбалари аниқ бўлган инвестиция лойиҳаларини киритишга алоҳида эътибор бериш зарурлиги таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлар раҳбарларининг  истиқболли лойиҳаларни шакллантириш сифати учун шахсий жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш лозимлиги қайд этилди. Бу борада ҳар бир раҳбар ўз тармоғи ёки ҳудудини ривожлантириш бўйича аниқ устувор йўналишлар ва вазифаларни, келгуси йилларда қандай лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини ҳар томонлама чуқур билиши, яққол тасаввур қилиши шарт.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан янги назорат механизмини жорий этиш бугунги кун талабига айланиб бораётган долзарб вазифа эканини таъкидлади. Ана шу механизм асосида Иқтисодиёт вазирлиги ҳар бир лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб, унинг натижалари тўғрисидаги ҳафталик ахборот ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориши керак, деди давлатимиз раҳбари.

Вазирлар Маҳкамаси ҳар ҳафтада тегишли тармоқлар раҳбарлари билан мавжуд муаммолар ва қолоқлик сабабларини муҳокама қилиб, уларни бартараф этиш, лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш юзасидан тегишли чоралар кўриши лозим. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар ойда икки марта амалга ошириш жараёнида қандайдир муаммо пайдо бўлаётган лойиҳалар бўйича муҳокамалар ўтказиб, уларни амалий жиҳатдан ҳал этиши зарурлигига эътибор қаратилди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар, ҳокимликлар раҳбарларининг ҳисоботлари, таклифлари эшитилди ва муҳокама қилинди, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7417 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8289 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50913 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 1170 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2202 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 540 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Содиқ Сафоев Россия Федерация Кенгаши делегациясини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар