Америкалик республикачи сенатор, ўзининг аксилроссия қарашлари билан машҳур бўлган Жон Маккейн Россия президенти Владимир Путинни халқаро хавфсизлик йўлидаги «энг асосий ва жиддий таҳдид», дея баҳолаган. Сенатор бундай фикрни ABC’га берган интервьюси мобайнида тилга олиб ўтган.

Маккейннинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси раҳбарининг хатти-ҳаракатлари ИШИДнинг қилмишларидан ҳам вайронкорроқ, чунки «айнан руслар америка сайловларининг натижаларини ўзгартириш ортидан демократия асосларини йўқ қилишга уриниб келишган ва уринишмоқда».

Сиёсатчининг айтишича, Сенат русларнинг сайловларга аралашуви туфайли Москвага нисбатан янги санкциялар жорий қилиш талабида қатъий тураверади.