WannaCry вируси ҳужумига хитой забонлилар алоқадор бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

Технология 30 Май 2017 2627
Фото: EPA

Flashpoint компанияси таҳлилчилари WannaCry вирусини қўллаган ҳолда уюштирилган киберҳужумга хитой тилида сўзлашувчилар алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишди.  

Вирус билан зарарланган компьютерларда товон пули тўлаш ҳақида пайдо бўлган ёзувларни таҳлил қилган мутахассисларнинг фикрича, хабарлардан фақат инглиз ва хитой тилидагилари Google Translate таржимонисиз тузилган.  

Бу хабарларнинг муаллифи кўринишича инглиз тилини билади, бироқ у томондан йўл қўйилган хатолар инглиз тили унинг она тилиси эмаслигига ишора қилмоқда.

Шу билан бирга хитой тилидаги хабар тўғри тузилган ва бу ҳолат хабарнинг муаллифи хитой забонли эканлиги ёки унда яхши гаплашишидан дарак беради. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хитой тилидаги хабарда "ҳафта" сўзининг шевадаги шакли учрайди. Ушбу шева Хитойнинг жанубида, Ҳонгконг, Тайвань ва Сингапурда қўлланади.  

Flashpoint таҳлилчиларининг аниқлашича, қолган 26 тилдаги хабарлар учун инглиз тилидаги матн асос қилиб олинган.

WannaCry товламачи-вируси қўлланган киберҳужум 12 майда содир этилган. Интерпол маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 150 та давлатда 200 мингдан кўпроқ компьютер зарарланган. Вирус компьютердаги барча файлларни шифрлаб, уларни яна аввалги ҳолатига қайтариш учун биткоинларда 300 долларга тенг пул тўлашни талаб қилган.   

Россиянинг "Лаборатория Касперского" компанияси мутахассислари вирусни Lazarus хакерлик гуруҳидаги шимолий кореялик хакерлар яратган бўлишлари мумкинлигини тахмин қилишган. 2016 йил февралида Бангладеш марказий банкидан 81 млн доллар ўғирланиши ушбу гуруҳ зиммасига юкланиб келади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар