2017 йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

2017 йилнинг 29 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2483 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 696 тасини қўпол турдаги ва 8 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқаришни ташкил этади. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 29 май куни жами 1095 та ҳуқубузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 576 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш ва 519 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.