АҚШдаги шаҳар раҳбарияти масжид қуришни рад этгани учун катта товон пули тўлайди

Жаҳон 31 Май 2017 5296
Фото: AP

АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Бернардс шаҳри раҳбарияти масжид қуришни рад этгани учун АҚШ адлия вазирлиги томондан билдирилган эътирозни ҳал қилиш учун 3,25 млн доллар тўлайди. Бу ҳақда Нью-Жерси прокуратураси баёнотида маълум қилинган. 

Ҳужжатга кўра, 2011 йилда маҳаллий мусулмон ташкилоти шаҳарда масжид қуриш учун ер майдони сотиб олган. Шаҳар раҳбарияти бундан хабар топгач, бир қатор сабабларга кўра масжид қурилишига рухсат бера олмаслигини маълум қилган. Улар, жумладан, одамлар масжидга машиналарда келишлари ва бу автотураргоҳда жой етишмаслигини келтириб чиқаришини рўкач қилишган.

Бернардсда диний муассасаларни қуриш билан боғлиқ меъёрлар масжид қуриш ҳақидаги мурожаат келиб тушгандан кейин қатъийлаштирилган. Мусулмон жамоатчилиги шу сабабли шаҳар раҳбарияти исломга эътиқод қилувчилар манфаатлари очиқчасига камситилаётгани ҳақидаги хулосага келиб, судга мурожаат қилган. 2016 йилда ушбу шикоят АҚШ адлия вазирлиги томондан қўллаб-қувватланган. 

Эришилган келишувга кўра, шаҳар раҳбарияти масжид қурилишига рухсат беради ҳамда аввалроқ киритган қоидаларини бекор қилади. Улар тўлаб беришга рози бўлган суммадан 1,5 млн долларини мусулмон жамоатчилиги олади, қолгани эса икки томон адвокатларининг хизматларига ҳақ тўлашга сарфланади.

Бернардс штатнинг шимолий қисмида жойлашган. Унинг аҳолиси 27 минг кишини ташкил қилади. Шаҳар раҳбарияти шикоят қилувчилар билан эришилган келишув бўйича ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар