Анқара Боку ва Теҳрон билан янги темир йўл қурилишини муҳокама қилмоқда

Жаҳон 31 Май 2017 3450

Туркия транспорт, кемачилик ва коммуникациялар вазири Ахмет Арслон Карс-Игдир-Дилужу-Нахчиван-Эрон темир йўли қурилиши лойиҳасининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. 

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Туркиянинг шарқий вилоятларидаги ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб бера оладилар. Бу ҳақда Арслон "Анадолу" ахборот агентлигига маълум қилди

Унинг айтишича, ушбу темир йўл каттароқ лойиҳа – Боку-Тбилиси-Карс (БТК) темир йўл қурилишининг бир қисми бўлади. БТК яқин орада фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

"Туркиянинг шарқий вилоятларидаги фермерлар маҳсулотларининг бир қисми истеъмолчига етиб бормай, яроқсиз ҳолга келади. Бу муаммони темир йўл ташишлари орқали ҳал қилиш мумкин, бу Туркия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон, Туркманистон ва Хитойга етказишга имкон беради", деб айтди Арслон.

Туркиянинг ғарби ва шарқини боғловчи йўналишдан ташқари, Нахчиванга ва сўнгра Эронга чиқувчи муқобил темир йўл линиясидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу эса турк маҳсулотларини нафақат Эрон бозорига, балки Покистон, Ҳиндистон ва Хитой жанубига етказишга имкон беради

"Туркиянинг энг ғарбий нуқтаси – Эдирне вилоятидан чиққан таркиб шарқий Карс вилоятига келгач, Боку-Тбилиси-Карс линияси бўйлаб Қозоғистон, сўнгра Хитой шимоли томон йўл олиши ёки Озарбойжон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Хитой жануби орқали ўтувчи линиядан фойдаланиши мумкин", деб таъкидлаб ўтди турк вазири.  

Вазирнинг айтишича, янги темир йўл қурилишини Эрон ва Озарбойжон ҳам қўллаб-қувватламоқда. 

"Биз Боку ва Теҳрон билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Дастлабки чизмалар тайёр бўлди. Халқаро транспорт лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасининг кўрсатишича, лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун бир томоннинг тайёр эканлиги етарли эмас. Тайёрликни лойиҳанинг барча иштирокчи томонлари намойиш қилиши керак,", деб айтди Арслон.

БТК темир йўли лойиҳасининг амалга оширилиши 2008 йилда бошланган. Линиянинг умумий давомийлиги 826 км ни ташкил қилади. Йўлакнинг тўлиқ ўтказиш қобилияти йилига 17 млн тоннани ташкил қилади. Дастлабки босқичда бу кўрсаткич йилига бир млн йўловчи ва 6,5 млн тонна юк атрофида бўлади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар