Бағдод марказида содир этилган иккита терактда ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари портлашлар оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланганини таъкидлаб ўтишган.

Биринчи портлаш музқаймоқ дўкони ёнида содир этилган, иккинчиси эса Бағдоддаги бош кўприк яқинида амалга оширилган.

Аввалроқ ушбу портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олгани маълум қилинганди.